Фото: Президент матбуот хизмати
Президент раислигида аграр соҳадаги устувор вазифалар ва режаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Маълум қилинишича, соҳада сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида деҳқон-фермерларнинг манфаати, даромади ошиб, маҳсулот кўпайди, кластер тизими ривожланиб, юқори унумли техника ва чуқур қайта ишлаш кириб келган, янги навлар ва агротехнология кўпайган.
Ўтган йили соҳада ишлаб чиқариш 4,1 фоизга ўсиб, 426 трлн сўмни ташкил қилган. Экспорт эса қарийб 2 млрд долларга етган. 152 минг гектар боғ ва токзорлар барпо қилинган.
2023 йил илк бор 3 млн 700 минг тонна пахта, 8 млн тонна ғалла ҳосили олинган.
Йиғилишда ер ва сув ресурслари чекланган шароитда қишлоқ хўжалиги масъуллари жорий йилда мутлақо янгича ишлаши зарурлиги қайд этилди.
Таннархни камайтириш, юқори ҳосил берадиган уруғ ва кўчатларни етказиб бериш, саноат муҳитини олиб кириш бўйича айрим мутасаддилар ва ҳокимлар етарлича ишламаётгани танқид қилинди.
Жорий йилда туманларга ҳосилдор уруғларни етказиб, деҳқонларни янги агротехнологияларга ўқитиб, пахта ва ғаллада ҳосилдорликни янада ошириш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди. Шунингдек, ўғит таннархни 15 фоизга камайтириб, қишлоқ хўжалигини 900 минг тонна минерал ўғит билан таъминлаш вазифаси қўйилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди
Марказий банк: қўнғироққа жавоб бериш билан картадаги пуллар автоматик ечиб олинмайди
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди