14:47 / 12.02.2024
372

Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда

Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати совуқ даражага тушиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» бош директори Шерзодхўжа Ҳабибуллаев хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 16 феврал куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 17–19 феврал кунлари эса республиканинг барча ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

16 февралда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, 17–19 феврал кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланади) кузатилади, 17–18 феврал кунларида Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда кучли бўлади.

16–18 феврал кунлари республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 17–22 метр/секундга етади, баъзида 25–28 метр/секундгача кучайиши мумкин.

18–19 феврал кунларига келиб, Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати кечалари –3...–8 даражагача, кундуз кунлари 0...–3 даражагача пасаяди. Шимолда 17–19 феврал кунлари ҳарорат кечалари –13...–16 даража, кундуз кунлари –5...–8 даража бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият