Ҳар қандай техниканинг яроқлилик муддати чегараланган, смартфонлар ҳам бундан мустасно эмас. Янги сотиб олинган телефон батареяси аввалига бир неча кунга етишини пайқагандирсиз? Лекин, вақт ўтиб, телефон аккумулятори борган сари камроқ вақт ишлай бошлайди. Қуйида телефон зарядини узоқ муддат хизмат қилиши учун ёрдам берадиган лайфхаклар билан бўлишамиз.
Батарея эскиришини тезлаштирадиган омиллар мавжуд:
Ҳарорат
Литий-ион батареялари совуқни ёки ҳаддан ташқари иссиқликни ёқтирмайди. Улар учун оптимал ҳарорат хона ҳароратидир. Шунинг учун телефонни қуёш нури остида қолдириш ва қаттиқ совуқда энергияни тез сарфлайдиган дастурлардан фойдаланиш тавсия этилмайди. Бундан ташқари, смартфонни 0 даражадан паст ҳароратда зарядлаш мумкин эмас. Демак, қишда уйга қайтишингиз билан смартфонни зарядкага улашга шошманг. Унга хона ҳароратида исиши учун бир оз вақт беринг.
Зарядкадан нотўғри фойдаланиш
Агар телефонингизни тўхтовсиз ишлатиб, кейин уни кечаси зарядкада қолдиришга одатланган бўлсангиз, батарея муддатидан олдин ишдан чиқиши аниқ. Мутахассислар 100 фоизгача тез-тез заряд қилишни ва телефон қуввати 0 гача тушиб кетмаслигига аҳамият беришни тавсия қилади. Энг мақбули — батареяни 80 фоизгача қувватлаш ва унинг даражаси 20 фоиздан пастга тушишига йўл қўймаслик лозим.
Доимий powerbank ишлатиш
Телефон қуввати қисқа муддатда камайиб кетмаслиги учун сиз экран ёрқинлигини камайтиришингиз, оғир иловалар ва VPN’ларни ишлатганингиздан сўнг дарҳол ўчириб қўйишингиз, смартфонингиз динамиклари орқали эмас, балки наушникларда мусиқа тинглашингиз мумкин. Bluetooth ва Wi-Fi уланиш модулларининг бекорга ёқилиб туришини бартараф этиш ҳам аккумулятор узоқ вақт хизмат қилишини таъминлайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди
Марказий банк: қўнғироққа жавоб бериш билан картадаги пуллар автоматик ечиб олинмайди
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди