18:18 / 12.02.2024
139

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди
ДХХ “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Айтилишича, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан транспорт соҳасида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимида бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Хусусан, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раиси Д.А., бош муҳандиси А.А. ҳамда 1 ва 8-автобус саройи филиаллари раҳбарлари Т.Д. ва И.Б.лар ўзаро тил бириктириб, автобус саройларидаги эҳтиёт қисмлар, ёқилғи маҳсулотларини талон-торож қилиш йўли билан давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда иқтисодий зарар етказган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, АЖ раиси ва бош муҳандиси ҳамда 1 ва 8-автобус саройи филиаллари раҳбарларига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият