Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда “Чирчиқдаги боғчада мураббий болакайни урганликда айбланмоқда” сарлавҳаси остида видео тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолатни назоратга олганини маълум қилди.
Аниқланишича, воқеа Чирчиқ шаҳридаги хусусий боғчада 8 феврал куни рўй берган. Боғча тарбиячиси оилавий сабабларга кўра асабий ҳолатда бўлгани туфайли тушлик пайтида ухлай олмай йиғлаётган болага бир неча бор қаттиқ бақириб, сўнг болани уриб, ҳожатхонага қамаб қўйган.
Ҳозирда бу тарбиячи Меҳнат кодексининг 161-моддасининг 5-банди (ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузгани учун меҳнат шартномасини бекор қилиш) асосида лавозимидан озод этилган.
Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда ва тарбиячининг ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилмоқда.
“Тарбиячи томонидан бу тарздаги жазо усулининг қўлланиши боланинг манфаатларига мутлақо зиддир.
Боланинг руҳий-эмоционал соғлиғига, шаъни ва қадр-қимматига путур етказувчи бундай ҳаракатлар жавобсиз қолиши мумкин эмас!” – дейилади Болалар омбудсмани баёнотида.
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил бу факт бўйича боланинг қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан ўз кузатувини қатъий давом эттиради. Таъкидланишича, бу борада қўшимча маълумот берилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди
Марказий банк: қўнғироққа жавоб бериш билан картадаги пуллар автоматик ечиб олинмайди
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди