date
views 507

Ўзбекистонликлар Беларусга ишга таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонликлар Беларусга ишга таклиф қилинмоқда
Ўзбекистон фуқаролари Беларусга 600 доллар маошли ишга таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги эълон берди.

Унга кўра, фуқаролар Беларуснинг "Камвол" текстиль корхонасига ишга таклиф этилади. Иш тури: пахта ва синтетик матоларга ишлов бериш ва бўяш. Қуйидагича имкониятлар берилган:
  • иш ҳақи: 1600-1900 Беларусь рубли (500-600 доллари) (солиқлар тўлангандан кейин);
  • иш вақти: 5 кун 8 соатдан;
  • ётоқхона, авиачипта, тиббий кўрик ва ишлаш ҳуқуқини берувчи рухсатнома иш берувчи ҳисобидан.

Қайд этилишича, овқатланиш харажатлари ишчи ҳисобидан. Шунингдек, қуйидагича талаблар мавжуд:
  • 18-50 ёшгача;
  • тажрибага эга бўлиш;
  • суҳбат даражасида рус тилини билиш;
  • судланмаганлик;
  • Ўзбекистондан четга чиқишга тақиқ йўқлиги.


Рўйхатдан ўтиш
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонликлар Беларусга ишга таклиф қилинмоқда