Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Боғдод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B.E.” МЧЖ масъул шахсларининг ноқонуний ишлари аниқланган.
Жумладан, “B.E.” МЧЖ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиб, МЧЖнинг экспорт маҳсулотларини ташишда транспорт хизматларини маҳаллий транспорт корхоналари кўрсатган бўлса-да, “E.I.” хорижий корхонаси билан транспорт хизмати кўрсатиш бўйича шартномалар тузишга эришган.
Сўнг ушбу корхонага 755 минг доллар ўтказиб, пулни четга ноқонуний олиб чиққан. Шунингдек халқаро транспорт юк хатларини сохталаштириш йўли билан жами 3,7 млрд сўм субсидия маблағларини олишга эришиб, пулларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда прокуратура терговчиси пора билан ушланди (видео)
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди
Марказий банк: қўнғироққа жавоб бериш билан картадаги пуллар автоматик ечиб олинмайди
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда