Кадр: YouTube
Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа AlterEgo лойиҳасига берган интервьюсида Ўзбекистон мустақилликка эришганининг илк йилларида ахборот эркинлиги қандай бўлгани тўғрисидаги саволга жавоб қайтарди.
Шерзодхон Қудратхўжа 1994 йилдан бошлаб Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида ишлашни бошлаган. 1998 йилда эса УзTV4 телеканали директори бўлган. Унинг сўзларига кўра, мустақилликнинг илк йилларида “Ахборот” информацион дастури анча қизиқ бўлган. Бироқ 1997-1998 йиллардан бошлаб ишлаш бир оз қийинлашган.
“1997 йилда заправкалардан бензинни тўлиқ қуймаётганликлари ҳақида лавҳа тайёрлагандим, у вақтлар бу барчанинг муаммоси эди. Шу материалим эфирга чиқмади. Унинг эфирга чиқмаслиги эвазига катта пуллар — 50 минг долларгача пул таклиф қилишди. Улар ўзига хос мафия эди.
Бундан мақсад муаммо давлат раҳбарига етиб бормаслигида эди… Охир-оқибат бу материал 8 мартда, якшанба куни, давлат раҳбари шаҳардан ташқарига чиқиб кетганида эфирга узатилди. Ўша вақтда менга қийин бўлганди”, — дейди Қудратхўжа.
Унинг айтишича, телевидениега тегишли транспорт воситасига 70 литр бензин учун пул тўланганида, 16-17 литр кам қуйилган.
Шерзодхон Қудратхўжанинг сўзларига кўра, бензин муаммоси бўйича эфирга кетган лавҳани Вазирлар Маҳкамаси раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Исмоил Жўрабеков кўрган ва муаммога қарши қаттиқ чора кўрган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда прокуратура терговчиси пора билан ушланди (видео)
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди
Марказий банк: қўнғироққа жавоб бериш билан картадаги пуллар автоматик ечиб олинмайди
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда