Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда қўқонлик табиб номи билан танилган шахс одамларни даволаётгани, жараён пайтида ҳарбий кийимга ўхшаш махсус форма кийган ва қўлида рация тутган йигитлар уни қўриқлаб юргани акс этган видеолар тарқалди.
Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов маълумот берди. Унга кўра, тасвирда қўринган “қўқонлик табиб” Иқболжон Солиевни қўриқлаб юрган махсус ҳарбий кийимдаги 4 нафар “тансоқчи” йигит жавобгарликка тортилган.
Уларга нисбатан МЖтКнинг 209-1-моддаси (вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш) билан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган.
Қайд этилишича, И.Солиевнинг фаолияти юзасидан ички ишлар органлари томонидан тезкор суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда
2022 йилда Kun.uz Иқболжон Солиев ҳақида материал эълон қилганди. Ўшанда Халқ табобати ассоциацияси раиси Рўзимуҳаммад Хонназаров қўқонлик табиб Иқбол Солиевнинг ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларини кўргани, одамларда тиббий билим етишмаслиги ана шундай табиблар учун қўл келаётгани ҳақида гапирганди.
“Ҳозирги кунда беморларга сидқидилдан хизмат қилиб келаётган табиблар билан бир қаторда халқни чалғитадиган, сеҳргарликка яқинроқ хатти-ҳаракатлари билан ғайриоддий йўл билан “даволовчи” табиблар ҳам учраб турибди. Биз табиб Иқбол Солиевни бир неча марта оғзаки ва ёзма огоҳлантирдик. Агар у ҳозирги кунда ҳам фаолиятини давом эттириб келаётган бўлса, ҳуқуқни муҳофаза қиладиган органларга ҳолатни фирибгарликка баҳолаб чора кўришларини сўрашга мажбур бўламиз”, – деганди Халқ табобати ассоциацияси раиси Рўзимуҳаммад Хонназаров. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда прокуратура терговчиси пора билан ушланди (видео)
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди
Марказий банк: қўнғироққа жавоб бериш билан картадаги пуллар автоматик ечиб олинмайди
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда