Тадбиркордан бажарилган қурилиш ишлари далолатномасини имзолаш учун 60 млн сўм талаб қилган хўжалик раҳбари қўлга олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қоракўл туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда Қоракўл давлат ўрмон-ов хўжалиги раҳбари А.Ж. ушбу хўжаликда «О.Ҳ.» МЧЖ томонидан бажарилган 612 млн сўмлик қурилиш ишлари бўйича тузилган далолатномани имзолаши ҳамда 157 млн сўм қарздорликни МЧЖга ўтказиб бериши эвазига тадбиркор Л.О.дан 60 млн сўм талаб қилиб, шундан 45 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда прокуратура терговчиси пора билан ушланди (видео)
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди
Марказий банк: қўнғироққа жавоб бериш билан картадаги пуллар автоматик ечиб олинмайди
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда