date
views 116

Давлат хавфсизлик хизмати фарзандини сотаётган аёлларни қўлга олди

Давлат хавфсизлик хизмати фарзандини сотаётган аёлларни қўлга олди
Фото: Видеолавҳадан скриншот
Гулистон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро вилоятида туғилган, Гулистон шаҳрида вақтинча яшовчи аёл жорий йилнинг 30 январь куни туғилган ўғил фарзандини 40 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Термиз туманида яшовчи аёл жорий йилнинг 25 январь куни туғилган қиз фарзандини ўзининг жиноий шериги бўлган аёл билан тил бириктириб, Термиз шаҳрида 25 млн сўмга сотган вақтларида ушланди.

Чирчиқ шаҳрида яшовчи аёл ўзининг 2018 йилда туғилган ўғлини Тошкент шаҳрида 3 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Наманган шаҳрида яшовчи аёл ўзининг 2014 йилда туғилган ўғлини 18 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, талаб қилинган пулдан 4 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Давлат хавфсизлик хизмати фарзандини сотаётган аёлларни қўлга олди