11:58 / 16.02.2024
317

2023 йилда Амударё сувида қайси давлат кўпроқ фойдалангани маълум қилинди

2023 йилда Амударё сувида қайси давлат кўпроқ фойдалангани маълум қилинди
Фото: Getty Images
2023 йилда Ўзбекистон Амударё сувининг 38,4 фоизини ишлатган. Бу тахминан 18,3 км кубга тенг.

Метеожурнал'нинг ёзишича, 2023 йил Амударё Афғонистон ҳисобга олинмаганда уч мамлакат – Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистонга тахминан 47,58 км куб сув берган.

Дарё сувидан энг кўп фойдаланган мамлакат Туркманистон бўлган. Ушбу мамалкат Амударё сувининг 42 фоизини ишлатган. Бу қарийиб 20 км куб сув демакдир.

Ўзбекистон ўтган йили Амударёнинг 38,4 фоиз (тахминан 18,3 км куб), Тожикистон эса 19,8 фоиз (тахминан 9,4 км куб) сувидан фойдаланган.

Нашрга кўра, Туркманистон сувдан самарасиз фойдаланаётган давлат орасида етакчилардан бири. Расмий аҳоли маълумотларидан келиб чиқилса, Туркманистонда 2023 йилда Амударёдан сув олиш аҳоли жон бошига 6741,7 метр кубни ташкил қилган.

Ойлар кесимида ҳам Туркманистон Амударёдан энг кўп фойдаланувчи бўлган. Фақат феврал, март ва июл ойларида Ўзбекистон Туркманистонга нисбатан Амударёдан кўпроқ сув олган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият