Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро суди томонидан Ж.Ж.дан Д.С. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Бироқ, қарздор Ж.Ж. Бюро ходимлари томонидан огоҳлантиришларга қарамай фарзанди учун алимент тўловларини белгиланган миқдордан кам бўлган ҳолатда, шу билан бирга, узлуксиз бўлмаган равишда тўлаб келган.
Бўлим давлат ижрочиси томонидан амалга оширилган ҳисоб-китобларга кўра, қарздор Ж.Ж. 44,8 млн. сўм алимент пулларини тўлаши лозим бўлса-да, шу кунга қадар 9,3 млн. сўм алимент пулларини тўлаган. Қарздорлик эса 35 млн. сўмдан ортиб кетган.
Ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш, вояга етмаган шахснинг манфаатини ҳимоя қилиш мақсадида қарздорга тегишли “Matiz” автомашинаси борлиги аниқланиб, ИИБ ЙҲХХ ходимлари иштирокида йўлда ҳаракатланиб кетаётган вақтда тўхтатилган.
Алимент қарзи тўланмагани сабаб қарздорнинг автомашинаси хатланиб, жарима майдончасига олиб кирилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Вилоятлараро 10 та янги йўналишда автобуслар қатнови йўлга қўйилади
Тошкентда прокуратура терговчиси пора билан ушланди (видео)
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди
Марказий банк: қўнғироққа жавоб бериш билан картадаги пуллар автоматик ечиб олинмайди
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар