Германия, Канада, Корея ва Япония каби давлатлардан ўзбекистонлик ишчиларга буюртма бор. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан ўтказилаётган йиғилишда маълум қилди.
«Германия, Канада, Корея, Япониядан ишчиларга буюртма бор, номзодлар учун асосий талаб, бу – тил билиш. Лекин Андижонда чет тилини яхши биладиган 1,5 мингга яқин ёшлар бор, холос.
Шу муносабат билан хориждаги иш берувчилар талаби асосида 5 минг ёшларни давлат ва хусусий марказларда касб ва тилга ўқитиш, 1 минг нафар ўрта тиббиёт ходимини Германияга мақсадли тайёрлаш муҳимлиги қайд этилди», дейилади хабарда.
Иқтисодиёт ва молия, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирликларига чет тили сертификати олган ёшларга ўқиш харажатини 50 фоизгача қоплашни йўлга қўйиш, немис ва француз тили бўйича В-2 сертификатини олган ҳар бир ўқувчи учун хусусий ўқув марказларини субсидиялаш тартибини жорий этиш топширилди.
Рақамлаштириш вазирлигига вилоят IT экспортини 50 миллион долларга етказиб, камида 1 минг нафар дастурчига халқаро бозорга чиқишга кўмаклашиш вазифаси қўйилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Вилоятлараро 10 та янги йўналишда автобуслар қатнови йўлга қўйилади
Тошкентда прокуратура терговчиси пора билан ушланди (видео)
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди
Марказий банк: қўнғироққа жавоб бериш билан картадаги пуллар автоматик ечиб олинмайди
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
Кўпроқ пенсия олиш учун нима қилиш керак?
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар