20:00 / 16.02.2024
102

Қидирувдаги қарздор Қибрайдан топилди

Қидирувдаги қарздор Қибрайдан топилди
Амалдаги тартибга кўра ота-она фарзанди то вояга етгунга қадар унинг моддий таъминотини таъминлаш елкасидаги мажбуриятдир. Амммо, айрим ҳолларда бу маъсулиятни унутиб, ўз жигарбанди таъминотидан бўйин товлаб келаётган оталар ҳам афсуски учраб турибди. Тўрақўғон туманида туғилган, К.Мамадалиев ҳам ана шундайлар сирасига киради.

Бўлмаса, суд қарори билан белгиланган ҳар ойда тўланиши лозим бўлган алимент пулларини маъсулият билан тўлаб келарди. К.Мамадалиев алимент тўламай, боз устига жуфтакни ростлаб беркиниб юрди. Бюронинг Тўрақўрғон туман бўлими иш юритувига келиб тушган мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш осон кечмади. Бир неча бор огоҳлантиришга қарамай К.Мамадалиев алимент бериш ўрнига, қочиб, яшириниб юрди. Куни кеча Бюронинг вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан олиб борилган тадбирларда қарздор Тошкент вилоятининг Қибрай туманида топилди.

Фарзанди таъминоти учун тўпланиб қолган салкам 57 млн. сўм қарздорликни бартараф этиш юзасидан имкон берилди. Лекин, минг афсуски у бундан хулоса қилмади. Жиноят ишлари бўйича Қибрай ва Тўрақўрғон туманлари суди ҳамкорликда ўтказилган видеоконфренция шаклдаги суд давомида унга нисбатан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият