13:13 / 17.02.2024
299

Келгуси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари

Келгуси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари
“Ўзгидромет” 19—21 февраль кунлари республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра:

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19—20 февралда 11-16 даража совуқ, 21 февралда 7-12 даража совуқ, кундузи 19 февралда 0-5 даража совуқ, 20—21 февралда 0-5 даража илиққача кўтарилади; Устюртда кечаси 19—20 февралда 15-20 даража совуқ, 21 февралда 10-15 даража совуқ, кундузи 19 февралда 3-8 даража совуқ, 20—21 февралда 0-5 даража совуққача тушади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 19—20 февраль кунлари йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 19—20 февралда 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, 21 февралда 1-6 даража илиқ бўлади. Навоий вилоятининг шимолида кечаси 19 февралда 0-5 даража совуқ, кундузи 20—21 февралда 0-5 даража илиққача кўтарилади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, 19 февралда баъзи жойларда қор ёғади. 20 февралда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида баъзи жойларда бир оз қор ёғиши мумкин, 21 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. 19—20 февралда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 19 февралда 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, 20—21 февралда 0-5 даража илиққача кўтарилади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, 19 февралда баъзи жойларда қор ёғади. 20—21 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 19—20 февраль кунлари йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 19 февралда 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, 20—21 февралда 3-8 даража илиққача кўтарилади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, 19 февралда баъзи жойларда қор ёғади. 20—21 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 19—20 февраль кунлари йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, кундузи 19 февралда 0-5 даража илиқ; 20—21 февралда 5-10 даража илиққача кўтарилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 19 февралда кечаси ва кундузи 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, 20 февралда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, 21 февралда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиш хавфи бор. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 4-9 даража совуқ бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият