14:50 / 17.02.2024
102

Жиззахда “права” тайёрлаб бераман деб фуқароларни чув тушириб келган шахс қўлга олинди

Жиззахда “права” тайёрлаб бераман деб фуқароларни чув тушириб келган шахс қўлга олинди
Жиззах шаҳрида яшовчи Б.Ш. ИИБга мурожаат қилиб, банк картасидан жами 3 млн сўм пули номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганини маълум қилган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.

Тезкор қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида яшовчи 24 ёшли К.Ф. содир этганлиги аниқланган.

Унга кўра, К.Ф., жабрланувчи Б.Ш.га ўзини “Телеграмдаги гуруҳ админи сифатида таништириб, унга ҳайдовчилик гувоҳномаси тайёрлаб беришини, “В” тоифа учун 3 млн сўм, “В”, “С” тоифа учун 3,5 млн ташлаб бериши лозимлигини айтган.

Сўнг, Б.Ш.нинг ишончига кириш орқали, олдиндан 3 млн сўмни ўзининг банк картасига ўтказиб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, унинг қўнғироқларига жавоб бермай, қора рўйхатга киргазиб қўйган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, К.Ф.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "г" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият