16:16 / 17.02.2024
146

Tashkent Index'да автотураргоҳларнинг том қисми машиналар устига қулаб тушди

Tashkent Index'да автотураргоҳларнинг том қисми машиналар устига қулаб тушди
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги Tashkent Index бозорида автотураргоҳларнинг том қисми машиналар устига қулагани тасвирланган видеолар тарқалди.

Видеоларда автотураргоҳларнинг енгил конструкцияли устунлари ва том қисми кеча ёғиб ўтган қорнинг оғирлигини кўтара олмай қулаши натижасида ўнлаб автомобилларга шикаст етгани кўринади.

Том остида қолиб шикастланган импорт машиналарда авторақамларнинг йўқлиги улар сотиш мақсадида бу ерга олиб келиб қўйилганидан дарак беради.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати ҳодиса ҳақида маълумот йўқлигини, Tashkent Index'дан изоҳ олиш лозимлигини билдирди.

Kun.uz ҳодиса юзасидан изоҳ олиш учун Tashkent Index'нинг Telegram-каналида кўрсатилган рақамига қўнғироқ қилди. Бироқ рақам ишламаслиги маълум бўлди.

Аввалроқ, бир неча марта Сергели туманида жойлашган машина бозори Tashkent Index'га кўчирилиши ҳақида гап-сўзлар тарқаган. Бироқ Сергели машина бозори раҳбарияти бундай топшириқ бўлмаганини айтиб чиққанди.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият