18:18 / 17.02.2024
104

Ўзбекистон ҳудудига Россиядан қурол олиб ўтишга уриниш ҳолатлари аниқланди

Ўзбекистон ҳудудига Россиядан қурол олиб ўтишга уриниш ҳолатлари аниқланди
Фото: Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси
Қорақалпоғистон Республикасида божхона пости орқали қурол ва ўқ дориларни яширинча олиб ўтишга уринганлар тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда божхона бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, “Довуд-ота” чегара божхона постига Россиядан Lada Largus русумли автотранспорт воситасида кириб келган фуқаронинг қўл юклари ва багажи божхона назоратидан ўтказилган. Текширув давомида унинг қора рангли сумкаси ичидан йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, тегишли рухсатномаларга эга бўлмаган 1 дона 4,5 миллиметрли “Stalker” номли пневматик тўппонча, 25 дона пневматик пистолет газ баллонлари ҳамда 1482 дона пневматик тўппонча ўқлари борлиги аниқланган.

Фото: Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси
Худди шундай яна бир ҳолатда “Довуд-ота” чегара божхона постига Lacetti русумли автотранспорт воситасида кириб келган фуқаро божхона назоратидан ўтказилганида 1 дона 9 ммли “Аnsar BRT” номли шовқинли тўппонча ҳамда 36 дона 9 ммли “Р.А.К” номли резина учли патронларни Россиядан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга олиб ўтаётгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштириш ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият