date
views 143

Ўзбекистонлик ҳамшираларни Буюк Британияга ишга юбориш бўйича келишувга эришилди

Ўзбекистонлик ҳамшираларни Буюк Британияга ишга юбориш бўйича келишувга эришилди
Буюк Британияга ўзбекистонлик ҳамшираларни ишга юбориш бўйича келишувга эришилди, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати.

Унга кўра, Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўплаб юртдошларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, Буюк Британияга тиббиёт соҳасига ҳамшираларни ишга жалб қилиш бўйича иш берувчи ташкилот билан келишувга эришди.

Ушбу келишувга мувофиқ, яқин кунларда инглиз тилини биладиган ҳамширалар учун Буюк Британияда ишлаш бўйича эълон берилиши режалаштирилмоқда. Мурожаат учун 71 202-33-55 рақамига қўнғироқ қилиш сўралган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонлик ҳамшираларни Буюк Британияга ишга юбориш бўйича келишувга эришилди