Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт аҳолисини бугун, 18 феврал куни кучли қор ёғиши ва унинг камида 12 соат давом этишидан огоҳлантирмоқда.
Ҳокимликдаги маълумотларга кўра, ёғингарчилик ҳажми икки ойлик меъёрдан ошади. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар аҳолисидан:
- Заруратсиз уйдан чиқмасликни, ҳаракатланиш учун жамоат транспортидан фойдаланишни;
- Қор ва муз массалари тушиши мумкин бўлган кўп қаватли бинолардан сақланишни;
- Қулоқчин таққан ҳолда ташқарига чиқмасликни сўраймиз - бу яқинлашиб келаётган машина ёки қор тушишини эшитмай қолишингизга олиб келиши мумкин;
- Автомобилларни кўп қаватли бино ва иншоотлар, шунингдек, дарахтлар тагида қолдирмасликни;
- Электр ёки газ таъминотида узилишлар юзага келган тақдирда Марказий диспетчерлик хизматининг 1055 рақамига ёки Телеграм орқали мурожаат қилиш сўралмоқда.
«Қор ёғиши оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш учун ҳокимлик хизматлари, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси, Тошкент шаҳар ободонлаштириш бош бошқармаси ва бошқа тегишли ташкилотлар шай ҳолатда эканлигини маълум қиламиз», – дейилади пойтахт ҳокимлиги хабарида. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Фарғоналик 2 ёшли қизалоқнинг қорнидан 135 та магнит шарча чиқариб олинди
Чуст туманидаги корхона раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзингизга тегишли бўлмаган ер участкаларини эгаллаб олманг...
Вилоятлараро 10 та янги йўналишда автобуслар қатнови йўлга қўйилади
Тошкентда прокуратура терговчиси пора билан ушланди (видео)
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди
Марказий банк: қўнғироққа жавоб бериш билан картадаги пуллар автоматик ечиб олинмайди
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди