16:27 / 19.02.2024
129

“Док-1 Макс” ишидаги судланувчи: “Биргина хато қандай фожиаларга олиб келишини англадим”

“Док-1 Макс” ишидаги судланувчи: “Биргина хато қандай фожиаларга олиб келишини англадим”
Фото: “Дарё”
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида “Док-1 Макс” сиропи бўйича бўлиб ўтаётган суднинг навбатдаги мажлисида судланувчиларга музокара учун сўз берилди. Судда сўз олган “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУКда рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи Г.С. аёл сифатида сиропдан вафот этган болаларнинг яқинларига сабр тилади. Ва фожиадан пушаймонлигини билдирди.

"Ўтган бир йил давомида оиламдан — фарзандларим ва ота-онамдан узоқда яшаш нима эканлигини, оила дийдорининг қадри қандай эканлигини англаб етдим", — деди судланувчи аёл музокара сўзида.

Судланувчи шунингдек, воқеа юзасидан қисман айби борлигини тан олиб, “Эътиборсизлигим сабабдир ҳужжатларда хатолик ўтган. Шу ўтган фурсат давомида биргина хато қандай фожиаларга олиб келишини англаб етдим”, — деди.

Фото: “Дарё”
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу судланувчи “Док-1 Макс” сиропини қайта рўйхатдан ўтказиш жараёнида сиропдан намуналар олинган бўлса-да, улар лаборатория текширувидан ўтказилмаганини маълум қилганди.

Фото: “Дарё”
"Лаборатория синовлари ўтказилмаган, рўйхатдан ўтказиш бўлими ёки мен атайлаб, ёмон ниятда ёки ўлим ҳолатига олиб келишини билиб туриб, бу нарсани қилмаганмиз. Амалиёт бўлгани учун қисман айбимга иқрорман. Шу сабаб ҳам мана шу ерда (қамоқ эҳтиёт чораси назарда тутилмоқда — таҳририят изоҳи) тўққиз ойдан бери ўтирибман", — деганди у.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият