14:04 / 20.02.2024
60

Сирдарёда сохта ҳужжатлар орқали хусусий университетга ўқишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди

Сирдарёда сохта ҳужжатлар орқали хусусий университетга ўқишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди
Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Қайд этилишича, департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда А.Б. исмли шахс фуқаро Г.С.нинг ишончига кириб, унга қўшни Қозоғистон тиббиёт олийгоҳида ўқиётгани тўғрисида сохта ҳужжатлар расмийлаштириб бериб, кейинчалик Тошкент шаҳридаги хусусий университетлардан бирига ўқишини кўчириб бериши эвазига 2 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, департаментнинг Яккасарой туман бўлими, ДХХ ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда У.Х. исмли шахс фуқаро М.А.нинг ишончига кириб, унинг ўқишини Қирғизистон олийгоҳидан Тошкент шаҳридаги хусусий университетлардан бирига кўчириб бериши эвазига 1 000 долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият