
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор назорат тадбирида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» хабар бермоқда.
Тошкент туманида истиқомат қилувчи фуқаро С.Р. ўз хонадонининг ертўласида майнинг қурилмаларни ҳисоблагичдан ташқари яширин йўл билан электр тармоғига улаб, ноқонуний равишда фойдаланиб келаётганлиги маълум бўлди.
Ушбу ҳолат бўйича дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонаси томонидан 3 млрд 2 млн сўм миқдоридаги ҳисобга олинмаган электр энергияси қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар