Президент фармонида 2030 йилгача йирик шаҳарларда камида “Евро–5” стандартига мувофиқ бўлмаган автомашиналар эксплуатацияси босқичма-босқич чекланиши белгиланди.
Чекловлар Тошкент ва Нукус шаҳарларида ва вилоятлар марказида 2024 йилнинг 1 мартидан бошлаб босқичма босқич жорий этилади.
Ушбу чекловлар остига “Евро-5” ва ундан юқори стандартдаги ёқилғида ишлай олмайдиган эскирган машиналар тушади. Бунга нафақат собиқ иттифоқ даврида ишлаб чиқарилган, жумладан, мустақиллик йилларида ўзимизда ишлаб чиқарилган “Тико”, “Матиз”, “Дамас”, “Нексия-1”, “Нексия-2” автомашиналари ҳам тушиши мумкин.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида юк ташиш учун мўлжалланган, рухсат этилган тўла вазни 10 тоннадан юқори бўлган N2, N3, О4 тоифага кирувчи автотранспорт воситаларининг ҳаракати 2024 йилнинг 1 мартидан бошлаб тиғиз вақт оралиқларида тақиқланади. Чекловлар махсус хизмат, шу жумладан, коммунал хўжалиги, ободонлаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг юк транспорти воситаларига татбиқ этилмайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Олтин ковлашга чиққан самарқандлик икки фуқаро вафот этди
Саволларни кўпайтирган суд: “Дўстов иши”да ҳуқуқий баҳо берилмаган ҳолатлар...
Фарғоналик 2 ёшли қизалоқнинг қорнидан 135 та магнит шарча чиқариб олинди
Чуст туманидаги корхона раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзингизга тегишли бўлмаган ер участкаларини эгаллаб олманг...
Вилоятлараро 10 та янги йўналишда автобуслар қатнови йўлга қўйилади
Тошкентда прокуратура терговчиси пора билан ушланди (видео)
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди