date
views 181

Ўзбекистонда 2024 йилда 6 та йирик қуёш электр станцияси ишга туширилади

Ўзбекистонда 2024 йилда 6 та йирик қуёш электр станцияси ишга туширилади
Ўзбекистонда 2024 йил якунигача 6 та йирик қуёш электр станцияси ишга туширилади. Бу ҳақда президентнинг “Ўзбекистон – 2030 стратегиясини Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида белгиланди.

Фармонда хорижий инвесторлар иштирокида Тошкент, Қашқадарё, Бухоро, Наманган ва Навоий вилоятларида умумий қуввати 2 700 МВт бўлган 6 та йирик қуёш электр станцияларини 2024 йил якунига қадар ишга туширишни таъминлаш топширилди.

Республикада “яшил иқтисодиёт”га ўтиш учун қулай шароитларни яратиш ва “яшил энергия” манбалари салмоғини ошириш мақсадида 2024 йил 1 апрелга қадар “яшил энергия” сертификатлари айланмаси бозор тамойиллари асосида йўлга қўйилиши белгиланди.

Шунингдек, халқаро иссиқхона гази савдоси бўйича лойиҳаларни амалга ошириш тартиби тасдиқланиши лозим.

2024 йил 1 апрелдан бошлаб иқлим ўзгариши соҳасида мониторинг, ҳисобот бериш ва текширишнинг замонавий тизими (МРВ) ва маълумотлар базаси босқичма-босқич йўлга қўйилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда 2024 йилда 6 та йирик қуёш электр станцияси ишга туширилади