Фото: ИИБ
Тошкент шаҳрида “Бахти Ташкентский” лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаевнинг акаси Шухрат Қудратуллаев қўлга олинди, деб хабар беради “Кун.уз” нашри.
2023 йилнинг декабрь бошларида Ўзбекистонда жиноий гуруҳлар аъзоларини қўлга олиш бўйича оммавий рейдлар ўтказилди. Жумладан, “Бахти Ташкентский” қўлга олинганди. У Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ИИО ходимини қонуний талабини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилган. Суд қарори билан унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган эди.
Бахтиёр Қудратуллаев билан бирга яна икки шахс — Дилшод Шарипов ва Анвар Мирзахановлар ҳибсга олинди. 24 декабрда эса Бахтиёр Қудратуллаевнинг ўғли ва гуруҳнинг яна бир қанча аъзолари, жумладан, Наргиза Жуманиязова ҳам ҳибсга олинганди.
58 ёшли Шухрат Қудратуллаев олдинроқ Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида терговдан қочиб яширинган эди. У билан бирга яна икки киши – 1964 йилда туғилган Ҳусан Исомиддинов ҳамда 1988 йилда туғилган Феруз Вапаевга нисбатан ҳам қидирув эълон қилинганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Олтин ковлашга чиққан самарқандлик икки фуқаро вафот этди
Саволларни кўпайтирган суд: “Дўстов иши”да ҳуқуқий баҳо берилмаган ҳолатлар...
Фарғоналик 2 ёшли қизалоқнинг қорнидан 135 та магнит шарча чиқариб олинди
Чуст туманидаги корхона раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзингизга тегишли бўлмаган ер участкаларини эгаллаб олманг...
Вилоятлараро 10 та янги йўналишда автобуслар қатнови йўлга қўйилади
Тошкентда прокуратура терговчиси пора билан ушланди (видео)
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди