date
views 193

Бухоро вилоятида ер сотмоқи бўлган аёл ушланди

Бухоро вилоятида ер сотмоқи бўлган аёл ушланди
Ғиждувон туманида яшовчи 32 ёшли фуқаро Ш.Ж. (аёл) Р.Ч.ни алдаб, унга Навоий вилояти, Нурота тумани, Янгиҳаёт маҳалласи, «Истиқлол» ҳудудидан 25 гектар ер майдонини олиб беришни ваъда қилган.

Эвазига эса ундан 25 минг АҚШ доллари ундиришни кўзлаган. Ш.Ж. ўз «мижози»га ер майдонининг аслида, туман ҳокимлиги заҳирасида эканини билдирмаган.

Жорий йилнинг 14 февраль куни 16:30 ларда Бухоро вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир вақтида аёл Бухоро тумани марказида жойлашган умумий овқатланиш шаҳобчаларидан бирида талаб қилган пулининг 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодекксининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухоро вилоятида ер сотмоқи бўлган аёл ушланди