Фото: ИИБ
Самарқанд вилояти Пахтачи туманида бензин ташийдиган махсус юк машинаси ёниб кетган.
Вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Саъдуллаевнинг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 25 феврал куни соат 00:55 да содир бўлган.
М-37 автомобил йўлининг Пахтачи тумани Худойберди маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида ҳайдовчи У.М. бошқарувида бўлган Merсedes Benz юк машинаси ўзида бензин ёнилғисини олиб кетаётганда орқа ғилдиракларидан бири носоз ҳолга келиб қолиши натижасида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин зудлик билан бартараф қилиниб, ҳодиса жойи Пахтачи туман ИИБ томонидан процессуал тартибда кўздан кечирилиб, расмийлаштирилган.
Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Олтин ковлашга чиққан самарқандлик икки фуқаро вафот этди
Саволларни кўпайтирган суд: “Дўстов иши”да ҳуқуқий баҳо берилмаган ҳолатлар...
Фарғоналик 2 ёшли қизалоқнинг қорнидан 135 та магнит шарча чиқариб олинди
Чуст туманидаги корхона раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзингизга тегишли бўлмаган ер участкаларини эгаллаб олманг...
Вилоятлараро 10 та янги йўналишда автобуслар қатнови йўлга қўйилади
Тошкентда прокуратура терговчиси пора билан ушланди (видео)
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди