18:12 / 25.02.2024
156

Самарқандда ёнғин хавфсизлиги бўйича камчилик топган ФВБ ходими пора олаётганда ушланди

Самарқандда ёнғин хавфсизлиги бўйича камчилик топган ФВБ ходими пора олаётганда ушланди
Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги
ДХХ ва прокуратура департаменти Самарқанд вилояти бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд тумани ФВБ Аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш бўйича кичик инспектори Ш.Ж. маҳаллий фуқародан пора олаётган вақтида қўлга олинган.

Маълум бўлишича, Ш.Ж. хизмат мавқейидан фойдаланиб, ваколатига кирмаса-да, туман ФВБ йўриқчи-қутқарувчиси ҳамда Профилактика ва назорат бўлинмаси кичик инспектори билан биргаликда Самарқанд тумани “Қайнама” МФЙ ҳудудида жойлашган "О.П." ва "Р.К. 777" МЧЖларда ёнғин хавфсизлиги юзасидан текшириш ўтказган.

Якунда "О.П" МЧЖ раҳбари Л.Р.нинг ўзи ва опаси К.Р.га тегишли "Р.К. 777" МЧЖларда ёнғин хавфсизлиги талаблари бўйича бир қатор камчиликлар аниқланганини айтиб, уларни текшириш далолатномасига қайд этмаслик ва маъмурий жавобгарликка тортмаслик учун 600 доллар талаб қилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ш.Ж. 600 долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан фуқаро Ш.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилиб, қонуний чора кўрилиши белгиланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият