11:23 / 26.02.2024
148

Айрим турдаги ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ваколати солиқ идораларидан судларга ўтказилади

Айрим турдаги ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ваколати солиқ идораларидан судларга ўтказилади
“Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳада айтилишича, мамлакатда солиқ маъмурчилигини янада такомиллаштириш, шу жумладан солиққа оид муносабатларда қонунийлик ва одиллик принципини таъминлаш юзасидан тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, солиқ идоралари томонидан тадбиркорлик субъектларини маъмурий жавобгарликка тортиш билан боғлиқ қонунчилик ҳужжатларини қўллаш амалиётининг таҳлили ушбу соҳада ҳал этилиши лозим бўлган айрим муаммолар мавжудлигини кўрсатмоқда.

Қонун билан солиқ солиш объектларининг ҳисобини ва ҳисоботини юритиш белгиланган тартибини, шунингдек тўлов интизомини бузиш билан боғлиқ айрим турдаги ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ваколати солиқ идораларидан судларга ўтказилиши назарда тутилмоқда.

Қонун тадбиркорлик субъектларини маъмурий жавобгарликка тортишда қонунбузилишларининг олдини олишга, шунингдек, ушбу муносабатларда қонунийлик ва одиллик каби принципларни таъминлашга хизмат қилади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини ушбу қонунга мувофиқлаштиради. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилинишини таъминлайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият