Банк кредитлари аксар ҳолларда гаров эвазига берилади. Агар кредит олган шахс банк олдидаги мажбуриятларини бажармаса, суд томонидан кредит қарздорликларини гаровдаги мулкига қаратиш ёки хатлаш тўғрисида ижро варақа чиқарилади.
Марғилон туманлараро Иқтисодий судининг АТ «Капиталбанк» фойдасига қарздор Р.Т.дан 304 млн. сўм кредит қарздорлик ундируви юзасидан гаров мулки ҳисобланган «MALIBU 2» автомашинасини хатлаш тўғрисидаги ажрими Бюронинг Марғилон шаҳар бўлимига 10.02.2024 йил куни келиб тушган.
Давлат ижрочиси томонидан қарздорга нисбатан ижро иши қўзғатилди. Мазкур ижро иши доирасида 2024 йил 26 февраль куни гаровда бўлган «MALIBU 2» русумли автомашина хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Олтин ковлашга чиққан самарқандлик икки фуқаро вафот этди
Саволларни кўпайтирган суд: “Дўстов иши”да ҳуқуқий баҳо берилмаган ҳолатлар...
Фарғоналик 2 ёшли қизалоқнинг қорнидан 135 та магнит шарча чиқариб олинди
Чуст туманидаги корхона раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзингизга тегишли бўлмаган ер участкаларини эгаллаб олманг...
Вилоятлараро 10 та янги йўналишда автобуслар қатнови йўлга қўйилади
Тошкентда прокуратура терговчиси пора билан ушланди (видео)
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди