Бухоро вилоятида яшовчи 15 ёшли ўғил бола онасининг устидан болалар омбудсманига шикоят қилди.
Айтилишича, М.М.нинг онаси унга узоқ вақт давомида тазйиқ ўтказиб келган, шу сабабли бола 2023 йилдан буён онасидан алоҳида бувиси қарамоғида яшаб келган. М.М. унинг отаси алимент мажбуриятларини ўз вақтида бажармагани учун озодликдан маҳрум қилинганини билдириб, синглиси ва ўзини онаси қарамоғига берилишига йўл қўймаслик масаласида амалий ёрдам сўраган.
Болалар омбудсманининг сўрови асосида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан мазкур оиланинг ижтимоий вазияти атрофлича ўрганилди. Жумладан, Бухоро вилояти Жондор тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ҳолатни ўрганиши давомида ҳақиқатдан ҳам боланинг устун манфаатларини она эмас, бувиси таъминлай олиши тўғрисидаги берилган хулосаси асосида М.М.га ва унинг синглисига бувиси расмий равишда васий этиб белгиланди.
Мазкур оиланинг ижтимоий масалалари келгусида ҳам Болалар омбудсмани ва мутасаддилар кузатуви остида бўлиб, зарур ҳолларда тегишли кўмак кўрсатиш чоралари кўрилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Олтин ковлашга чиққан самарқандлик икки фуқаро вафот этди
Саволларни кўпайтирган суд: “Дўстов иши”да ҳуқуқий баҳо берилмаган ҳолатлар...
Фарғоналик 2 ёшли қизалоқнинг қорнидан 135 та магнит шарча чиқариб олинди
Чуст туманидаги корхона раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзингизга тегишли бўлмаган ер участкаларини эгаллаб олманг...
Вилоятлараро 10 та янги йўналишда автобуслар қатнови йўлга қўйилади
Тошкентда прокуратура терговчиси пора билан ушланди (видео)
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди