Фото: “Дарё”
Ўзбекистонда 2023 йилда онлайн-аукционлар орқали 87 мингдан зиёд авторақамлар сотилди. Бу ҳақда республика товар-хом ашё биржаси матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, сотилган автомобиль рақамларининг жами қиймати 396,1 миллиард сўмни ташкил этган. Spot'нинг ёзишича, энг қиммат “чиройли” авторақам юридик шахсга 450 миллион сўмга сотилган.
Ундан кейинги иккинчи ўринда юридик шахс томонидан харид қилинган 439,56 миллион сўмлик авторақами турибди. Энг қиммат бешликка жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган 399,6 миллион сўм, 395 миллион сўм ҳамда 378,18 миллион сўмлик автомобиль рақамлари кирди.
2023 йилнинг октабрида қарийб 900 млн сўмга сотилган 777 РРР “чиройли” авторақами харидор томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги органида тўлиқ рўйхатдан ўтказилмаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Олтин ковлашга чиққан самарқандлик икки фуқаро вафот этди
Саволларни кўпайтирган суд: “Дўстов иши”да ҳуқуқий баҳо берилмаган ҳолатлар...
Фарғоналик 2 ёшли қизалоқнинг қорнидан 135 та магнит шарча чиқариб олинди
Чуст туманидаги корхона раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзингизга тегишли бўлмаган ер участкаларини эгаллаб олманг...
Вилоятлараро 10 та янги йўналишда автобуслар қатнови йўлга қўйилади
Тошкентда прокуратура терговчиси пора билан ушланди (видео)
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди