Фото: Ижтимоий тармоқлар
Пойтахтда King Long русумли автобус ва Tracker русумли енгил автомобил иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
«Тошшаҳартрансхизмат» хабарига кўра, бугун, 29 феврал куни соат 06:45 ларда, «2-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги King Long русумли 63-сонли йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи А.Ж. бошқарувидаги автобус АШБ томон ҳаракатланаётган вақтда ЙТҲ содир бўлган.
Маълум қилинишича, автобус Мирзо Улуғбек тумани, Янги Ўзбекистон кўчаси чорраҳасидан қайрилиб олиш вақтида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган Tracker русумли енгил автомобил юқори тезликда (197 км/соат) келиб, автобус билан (ўрта шина қисмига тегиб) тўқнашув содир этган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси вақтида автобус салонида йўловчилар бўлмаган. Tracker автомобили ҳайдовчиси тан жароҳати олган ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага олиб кетилган.
Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб бориляпти. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Олтин ковлашга чиққан самарқандлик икки фуқаро вафот этди
Саволларни кўпайтирган суд: “Дўстов иши”да ҳуқуқий баҳо берилмаган ҳолатлар...
Фарғоналик 2 ёшли қизалоқнинг қорнидан 135 та магнит шарча чиқариб олинди
Чуст туманидаги корхона раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзингизга тегишли бўлмаган ер участкаларини эгаллаб олманг...
Вилоятлараро 10 та янги йўналишда автобуслар қатнови йўлга қўйилади
Тошкентда прокуратура терговчиси пора билан ушланди (видео)
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди