Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан "Маҳаллабай" ишлаш тизими янада кучайтирилиб, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори, солиқ инспектори ва ижтимоий хизмат ходимидан иборат "маҳалла еттилиги" иштирокида ишлар амалга оширилмоқда.
Бу борада Мажбурий ижро бюроси фаолиятида ҳам тизимли чора-тадбирлар қабул қилиниб, кўрсатмалар бериб келинмоқда. Жумладан, Мажбурий ижро бюроси директорининг тегишли Кўрсатмасига асосан, давлат ижрочилари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш ва самарали иш услубларини татбиқ этиш мақсадида, Бюронинг Яккасарой туман бўлими ташаббуси билан туман бўлими давлат ижрочилари "маҳаллабай" кесимида "Маҳалла еттилиги" билан ҳамкорликда ишларни ташкил этишлари юзасидан тадбир ўтказилди.
Тадбир туман прокурори Б.Шамшиев раислигида ўтказилиб, туманнинг 4 та сектор котиблари ва давлат ижрочилари иштирокида иш самарадорлигини ошириш мақсадида, қолдиқ ижро ҳужжатларини кескин камайтириш, маҳаллабай кесимида ишларни жадаллаштириш тушунтирилди.
Тадбирда, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори, солиқчи ва ижтимоий ходимлар ҳам қатнашиб, давлат ижрочилари билан ҳамкорликда "маҳаллабай" кесимида ишларни кучайтиришга келишиб олинди.
Маълумот ўрнида Бюро органлари тизимида тоифасидан қатъий назар, иш юритувдаги суд ва бошқа органлар ҳужжатлари давлат ижрочилари ўртасида "маҳаллабай" кесимида тақсимланиб, маҳалла еттилиги билан ҳамкорлик ишлари кучайтирилади. Бундай ҳаракатлар замирида улар биргаликда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, қонун ва одил судловни ҳурмат қилиш, жисмоний ва юридик шахслар ўртасида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини сўзсиз ва ихтиёрий равишда бажариш маданияти ёки кўникмасини шакллантиришда ҳисса қўшадилар. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Олтин ковлашга чиққан самарқандлик икки фуқаро вафот этди
Саволларни кўпайтирган суд: “Дўстов иши”да ҳуқуқий баҳо берилмаган ҳолатлар...
Фарғоналик 2 ёшли қизалоқнинг қорнидан 135 та магнит шарча чиқариб олинди
Чуст туманидаги корхона раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзингизга тегишли бўлмаган ер участкаларини эгаллаб олманг...
Вилоятлараро 10 та янги йўналишда автобуслар қатнови йўлга қўйилади
Тошкентда прокуратура терговчиси пора билан ушланди (видео)
Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди