date
views 147

Тошкентда мактабга қалбаки қурол билан келган ўқувчининг онаси жавобгарликка тортилди

Тошкентда мактабга қалбаки қурол билан келган ўқувчининг онаси жавобгарликка тортилди
Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига кўра, Мирзо Улуғбек туманидаги 142-сонли умумтаълим мактаби 8-“Б” синф ўқувчиси И.А. ўйинчоқ тўппончани белига қистириб, синф доскаси олдида турган ҳолатидаги фотосуратини Instagram саҳифасига жойлаган.

Кейинчалик бу фотосурат бошқа ижтимоий тармоқ саҳифаларида тарқалиб, кўпчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлган.

Мазкур ҳолатдан сўнг мактаб маъмурияти томонидан “Оққўрғон” МФЙ инспектори, ота-оналар иштирокида йиғилиш ўтказилган. Ўқувчининг онаси ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик кодексининг 47-моддасига асосан жавобгарликка тортилган. Ўқувчининг ўйинчоқ тўппончаси маҳалла инспектори томонидан олиб қўйилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда мактабга қалбаки қурол билан келган ўқувчининг онаси жавобгарликка тортилди