12:41 / 01.03.2024
127

Тўрткўлда судяга 10 минг доллар пора берган адвокат қўлга олинди

Тўрткўлда судяга 10 минг доллар пора берган адвокат қўлга олинди
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида адвокат судяга пора бераётганида қўлга олинган. Бу ҳақда Судялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жиноят ишлари бўйича Тўрткўл туман суди иш юритувидаги Жиноят кодексининг 25, 273-моддаси 5-қисми (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан айбланаётган К.О.га енгиллик қилиб бериш эвазига адвокат З.Я. томонидан судяга 10 минг АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилинганлиги ҳолати бўйича маълумотлар расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан 2024 йилнинг 29 феврал куни ўтказилган тадбирда адвокат З.Я. судяга пора бераётганда қўлга олинган.

Айни пайтда адвокатга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият