
Бюронинг Урганч тумани бўлими иш юритувидаги Урганч туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан ундирувчи ТИФ “Миллийбанк” АЖ фойдасига қарздор корхонадан 672,4 млн. сўм ундириш ва ундирувни қарздорга тегишли мол-мулкларига қаратиш белгиланган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорга ижро ҳужжати ижросини таъминлаш учун белгиланган тартибда ихтиёрий муддат берилган.

Бироқ, қарздор томонидан белгиланган ихтиёрий муддат давомида қарздорлик бартараф қилинмаганлиги сабабли, корхонага тегишли гаров мулки бўлган 2014 йилда ишлаб чиқарилган “XG3180C” русумли автогрейдер 138,0 млн. сўмга ва 2014 йилда ишлаб чиқарилган “XD82” русумли каток 110,0 млн. сўмга баҳоланиб, электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли автогрейдер электрон онлайн-аукцион савдоларида 368,5 млн. сўмга сотилган ва сотувдан тушган пул маблағлари қарздор корхонанинг кредит ва бошқа мажбурий тўловлардан қарзи учун ўтказиб берилди.
Ҳозирда қарздорнинг гаровдаги қолган мол-мулкларини аукцион савдоларига чиқариш ва сотиш чоралари кўрилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар