“Фарзанд туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олишда дарахт экиш учун буюртма бериш бўйича давлат хизмати, “Янги авлод боғлари”ни барпо қилиш ва кафолатли сақлаш механизмларини жорий қилиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
2024 йил 1 июлгача фарзанд туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олишда дарахт экиш учун буюртма бериш бўйича давлат хизмати ва электрон платформа тўлақонли йўлга қўйилади.
Кадастр агентлиги туман (шаҳар) ҳокимликлари билан ҳар йили 1 ноябрга қадар ҳудудларда “яшил боғлар”, “яшил жамоат парклари” ва “Янги авлод боғлари” барпо қилиш мумкин бўлган туман (шаҳар) ҳокимликлари балансидаги бўш турган ерлар рўйхати, майдони ва манзили ҳақида маълумотларни тўплайди.
Ҳар йили 1 декабрга қадар ҳар бир туман (шаҳар)ларда “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали овоз бериш йўли билан, жамоатчилик фикри асосида шаклланган “Менинг боғим” лойиҳалари доирасида аҳоли ташаббуси билан “яшил боғ” ва “яшил жамоат парклари”ни барпо қилиш учун ҳамда бола туғилганида гувоҳнома олишда унинг номига тамғаланган ҳолда дарахт кўчатларини экиш орқали “Янги авлод боғлари”ни барпо қилишга ер майдонлари ажратилади.
Фарзанд туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олишда дарахт экиш учун буюртма бериш унинг номига тамғаланган ҳолда дарахт кўчатларини экиб “Янги авлод боғлари”ни барпо қилиш мақсадида туғилган боланинг ота-онаси ёки васийси томонидан ихтиёрий равишда “Яшил тўлов” электрон платформаси орқали ёки бошқа турдаги онлайн электрон платформаси орқали тўловни амалга оширган ҳолда давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали буюртма берилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳеч қачон жаҳли чиқмаган одам
Тошкент вилоятида Mazda автомашинаси ёниб кетди
Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги воқеа тафсилотлари
Тошкент автобусларида энди нақд пул олинмайди. Шу билан муаммолар тугадими?
Халқ артисти Женисбек Пиязовга қисқа вақтда белгиланган 4 та жарима ҳақида (видео)
Олтин ковлашга чиққан самарқандлик икки фуқаро вафот этди
Саволларни кўпайтирган суд: “Дўстов иши”да ҳуқуқий баҳо берилмаган ҳолатлар...
Фарғоналик 2 ёшли қизалоқнинг қорнидан 135 та магнит шарча чиқариб олинди