Фото: Facebook / Abdurakhmon Tashanov
Учкўприк тумани ИИБда ота ва унинг ўғли ИИО ходимлари томонидан калтакланган. Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли Абдураҳмон Ташанов ўзининг Facebook'даги саҳифасида маълум қилди.
Ташановга кўра, 4 март куни тунги соат 23:30 ларда Фарғона вилояти Учкўприк тумани ИИБга олиб келинган 1973 йилда туғилган Ҳусанбой Жумабоев ва унинг 1999 йилда туғилган ўғли Адҳамжон Муҳаммаджонов ИИБнинг жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан шафқатсизларча калтакланган. Қийноқ натижасида боши ёрилган, танаси моматалоқ бўлган Ҳусанбой Жумабоев ўзининг нима сабабдан чақирилгани, нима сабабдан калтакланганини ҳам билмайди.
“Қўлига кишан солиниб, 4 нафар ИИБ ходим томонидан шафқатсиз қийноққа солинган Адҳамжон Муҳаммаджонов эса муқаддам Жиноят кодексининг 104-моддаси билан судланиб, ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинган”, деб ёзади Ташанов.
“Мени профилактик суҳбат учун таклиф қилишганди. Отам бирга қўшилиб келганди. Иккимизни ҳам сабабсиз уриб ташлашди. Отамнинг аҳволи ёмон, ҳозир кўп жойга шикоят бердик”, деган Адҳамжон Муҳаммаджонов.
Мазкур ҳолатга расмий муносабат билдирган Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати ота ва ўғилнинг ўзини айбдор қилди. Вилоят ИИБ талқинига кўра, ота ва бола Учкўприк тумани ИИБга ўзлари келиб, жанжал чиқаришган.
“Жорий йилнинг 4 март куни Учкўприк тумани ИИБ ходими М.Э. Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун суд томонидан озодликни чеклаш жазоси тайинланган Катта Кенагас қишлоғида яшовчи, 1999 йилда туғилган маҳкум М.А.нинг тунда чекловга амал қилаётганлигини ИИВнинг тегишли буйруқ талаблари асосида текшириш учун холислар иштирокида соат 23:00да уйи ёнига бориб, уйида эканлиги сабабли профилактик суҳбат ўтказган.
Бироқ, маст ҳолда бўлган фуқаро М.А. (асос наркология диспансери маълумотномаси) ИИО ходимининг ҳаракатидан норози бўлиб, шу куни соат 23:30ларда отаси Х.Ж. билан бирга туман ИИБга ўзлари келиб, (ИИО ходимлари уларни чақиртирмаган) асоссиз равишда унинг уйига келиб профилактик суҳбат ўтказган ИИО ходими М.Э.ни маст ҳолатда хизмат олиб бормоқда, деб ИИБ биносига белгиланган қоидаларга амал қилмасдан киришмоқчи бўлишганида, маъмурий бинонинг назорат-ўтиш жойида хизмат олиб бораётган ИИО ходими Э.А. томонидан белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилишлари кераклиги тушунтирилганда, қонуний талабига бўйсунмасдан, асоссиз равишда бақир-чақир қилишиб, ҳақоратли сўзлар ишлатишиб, ходимга ташланишган вақтда, уларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ИИО тўғрисидаги қонун ва меъёрий буйруқ талаблари асосида тўхтатилиб, ҳолат бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Аммо ушбу фуқаролар ИИО ходимлари уларни уриб, тан жароҳати етказганлиги ҳақида туман тиббиёт бўлимига мурожаат қилишган”, дейилади вилоят ИИБ расмий муносабатида.
Қўшимча қилинишича, наркология диспансерининг шу кунги маълумотномасида ИИО ходими М.Э.да алкоголдан мастлик ҳолати аниқланмаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Учкўприк тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкент вилоятида Mazda автомашинаси ёниб кетди
Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги воқеа тафсилотлари
Тошкент автобусларида энди нақд пул олинмайди. Шу билан муаммолар тугадими?
Халқ артисти Женисбек Пиязовга қисқа вақтда белгиланган 4 та жарима ҳақида (видео)
Олтин ковлашга чиққан самарқандлик икки фуқаро вафот этди
Саволларни кўпайтирган суд: “Дўстов иши”да ҳуқуқий баҳо берилмаган ҳолатлар...
Фарғоналик 2 ёшли қизалоқнинг қорнидан 135 та магнит шарча чиқариб олинди
Чуст туманидаги корхона раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди