
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилоят бошқармаси бошлиғи О.Р.Бозоров томонидан аҳоли билан тўғридан – тўғри мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини бевосита жойида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида жорий йилнинг 5 март куни Тошкент тумани аҳолиси учун навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Мазкур сайёр қабул давомида жами 15 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тингланиб, шундан 3 та мурожаат масъуллар томонидан шу куннинг ўзида ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатлар назоратга олиниб, уларни тегишлилиги бўйича ўрганиб чиқиб, тез фурсатларда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Сайёр қабул давомида фуқароларнинг мурожаатларининг аксарияти суд қарорларини ижросини таъминлаш, алимент қарздорлиги ва зарар ундириш бўйича масалаларни ташкил этди.
Жумладан, қарздор Х.Саидовдан, ундирувчи С.Саидова фойдасига бир нафар фарзанди таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан 12.3 миллион сўм, шунингдек, қарздор Д.Эргашевдан ундирувчи С.Ғиёсова фойдасига бир нафар фарзанди таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан 7.7 миллион сўм, ҳамда қарздор Ж.Бойтўраевдан, ундирувчи У.Бойтўраева фойдасига бир нафар фарзанди таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан 14.6 миллион сўм алимент пуллари ундириб берилиши таъминланди.
Албатта, бу каби сайёр қабуллар фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш имконини бераётганлиги билан янада аҳамиятли бўлмоқда.
Сайёр қабуллар давом этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар