Ўзбекистонда аёллар кўпроқ қайси соҳада ишга таклиф қилиниши 2023 йил ҳисобига асосан аниқланди. Бу ҳақда Spot хабар берди.
Келтирилишича, HeadHunter Ўзбекистондаги меҳнат бозоридаги аёллар аҳволини таҳлил қилди. Унга кўра, 2023 йилда қуйидаги 5 та соҳа аёлларни ишга таклиф қилишда энг катта улушга эга бўлган:
- тиббиёт, фармацевтика, дорихоналар (76 фоиз);
- таълим муассасалари (69 фоиз);
- бухгалтерия ҳисоби (ҳар бири 65 фоиз);
- ходимларни бошқариш (62 фоиз);
- санъат, маданият (58 фоиз).
Энг кам таклифномалар тоғ-кон саноати, оғир машинасозлик ва автомобилсозлик соҳасида қайд этилган — мос равишда 21 фоиз, 19 фоиз ва 17 фоиз. Шунингдек, аёллар одатда кўпроқ қизиқадиган соҳалар ва касбларни ажратиб кўрсатиш мумкин. 2023 йил якунларига кўра, аёлларнинг энг кўп резюмелари маъмурий лавозимларда (умумий соннинг 9,5 фоиз), таълимда (8,4 фоиз) ва бухгалтерия ҳисобида (8 фоиз) қайд этилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳеч қачон жаҳли чиқмаган одам
Тошкент вилоятида Mazda автомашинаси ёниб кетди
Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги воқеа тафсилотлари
Тошкент автобусларида энди нақд пул олинмайди. Шу билан муаммолар тугадими?
Халқ артисти Женисбек Пиязовга қисқа вақтда белгиланган 4 та жарима ҳақида (видео)
Олтин ковлашга чиққан самарқандлик икки фуқаро вафот этди
Саволларни кўпайтирган суд: “Дўстов иши”да ҳуқуқий баҳо берилмаган ҳолатлар...
Фарғоналик 2 ёшли қизалоқнинг қорнидан 135 та магнит шарча чиқариб олинди