date
views 438

2024 йил учун закот, фитр садақаси ва фидя миқдори эълон қилинди

2024 йил учун закот, фитр садақаси ва фидя миқдори эълон қилинди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази 2024 йил учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарорини эълон қилди.

Қарорга кўра, закот нисоби 40 млн сўм этиб белгиланди. Яъни кимда зарур эҳтиёжидан ташқари 40 млн сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бирини (2,5 фоизи) закот ниятида ҳақдорларга беради.

Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:

- буғдойдан – 14 минг сўм;
- арпадан – 20 минг сўм;
- майиздан – 110 минг сўм;
- хурмодан – 180 минг сўм.

Қайд қилинишича, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини бериши мумкин.

Таъкидланишича, фидя миқдори фитр садақасининг миқдори билан бир хил бўлади. Ҳар ким ўз имкониятига қараб, ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фидя миқдорини ажратиши кифоя қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2024 йил учун закот, фитр садақаси ва фидя миқдори эълон қилинди