date
views 161

Ўзбекистон аҳолисини ҳаво ифлосланиши ҳақида хабардор қилиш бошланади

Ўзбекистон аҳолисини ҳаво ифлосланиши ҳақида хабардор қилиш бошланади
Қозоғистоннинг "Казинформ" халқаро ахборот агентлиги "Ўзбекистон аҳолисини ҳаво ифлосланиши ҳақида хабардор қилиш бошланади" сарлавҳали мақола эълон қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Агентликнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда 1 мартдан чанг бўрони содир бўлаётганда ва атмосфера ҳавосида майда заррачалар белгиланган меъёрдан юқори бўлгани аниқланганда аҳолини огоҳлантириш амалиёти жорий этилади.

"Бу Шавкат Мирзиёевнинг 21 февралдаги "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини 2024 йилда амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги фармонида кўзга тутилган", ‑ дейилади мақолада.

Қайд этилишича, шунингдек, март ойидан бошлаб ўлчами 500 метр квадрат ва ундан ортиқ бўлган қурилиш объектларида, унга кириб-чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этиш бўйича мажбурий талаблар жорий этиш топширилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон аҳолисини ҳаво ифлосланиши ҳақида хабардор қилиш бошланади