date
views 115

100 нафар мактаб ўқитувчиси хорижий давлатларга малака оширишга юборилади

100 нафар мактаб ўқитувчиси хорижий давлатларга малака оширишга юборилади
100 нафар давлат умумий ўрта таълим ташкилотларининг педагогларини хорижий мамлакатларга малака ошириш ёки стажировкага юбориш вазифаси белгиланди.

Бу - президентнинг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» фармонида белгиланган.

Унга кўра, 2024 йил июн ойига қадар «Эл-юрт умиди» жамғармаси кўмагида хорижий давлатларга малака ошириш ва стажировкага юбориладиган педагоглар ҳудудлар кесимида тенг тақсимланган ҳолда саралаб олинади.

Саралаб олинган педагоглар 2024 йил якунига қадар вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан хорижий давлатларга малака ошириш ва стажировкага юборилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 100 нафар мактаб ўқитувчиси хорижий давлатларга малака оширишга юборилади