19:26 / 08.03.2024
270

Пулли автомобиль йўллари тўғрисида қонун лойиҳаси эълон қилинди

Пулли автомобиль йўллари тўғрисида қонун лойиҳаси эълон қилинди
“Пулли автомобиль йўллари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.

Маълум қилинишича, қонуннинг мақсади пулли автомобиль йўлларини режалаштириш, лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, эксплуатация қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Пулли автомобиль йўлларининг қурилиши ва эксплуатация қилинишининг мақсадлари қуйидагилардан иборат:
  • йўл қурилиши соҳасида давлат ва хусусий бошқарувни такомиллаштириш;
  • йўл соҳасига инвестицияларни, шу жумладан, тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш;
  • йўл хўжалиги соҳасида замонавий технологиялар ва ишлаб чиқариш сирлари(ноу-хау)ни қўллаш ҳамда хусусий сектор кўникмалари ва ресурслари тизимини жорий этиш орқали фойдаланувчилар ҳамда пулли автомобиль йўлларига туташ ҳудудда яшовчи аҳоли учун қулай ва хавфсиз йўл хизмати тизимини яратиш;
  • халқаро ва миллий стандартларга мувофиқ тўсиқсиз ва юқори тезликда ҳаракатланиш имконини берувчи автомобиль йўллари тармоғини яратиш;
  • Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети маблағларидан самарали фойдаланиш.

Қонун лойиҳаси муҳокамаси 22 мартгача давом этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият