21:33 / 12.03.2024
191

Тошкентда BMW ва Tracker-2 ҳисобидан собиқ хотинга 60 минг доллар ундириб берилди

Тошкентда BMW ва Tracker-2 ҳисобидан собиқ хотинга 60 минг доллар ундириб берилди
Фото: МИБ матбуот хизмати
Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида яшовчи фуқаро Б.О. турмуш ўртоғи Ф.О. билан ўзаро келишмовчилик сабабли ажрашишга қарор қилган. Бу ҳақда МИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, эр ва хотин ўзаро қурган турмуши давомида ўрталарида орттирилган мол-мулкни бўлиш бўйича Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судига мурожаат қилади.

Суднинг ижро варақасига асосан турмуш даврида оттирилган умумий мулклари бўлгани 2022 йилда ишлаб чиқарилган BMW Х 5 русумли ҳамда 2021 йилда ишлаб чиқарилган Tracker-2 русумли автотранспорт воситалари ҳисобидан Б.О.дан собиқ турмуш ўртоғи Ф.О.га жами 723 млн 659 минг ундириш белгиланган.

Ижро ҳаракатлари даврида эса томонларга хабарномалар юборилганидан сўнг, мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 5 март куни Б.О. ҳисобидан Ф.О.га улуши сифатида 60 минг доллар ундириб берилиб, ундирувчига тилхат орқали топширилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият