Фото: Экология вазирлиги ахборот хизмати
Тошкентда фуқаро Қизил китобга киритилган чўл бургутини сотаётгани аниқланиб, ҳуқуқбузар жаримага тортилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 10 март куни Тошкент шаҳар Экология бошқармаси Яшнобод тумани бўлими давлат инспекторлари ҳамда Янгиобод бозори маъмурияти томонидан навбатдаги рейд тадбири ўтказилди. Рейд бозорда Қизил китобга киритилган ҳайвонларнинг ноқонуний савдосига чек қўйиш мақсадида амалга оширилди.
Тадбир давомида фуқаро С.А. томонидан бир бош чўл бургути сотилаётгани аниқланди. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг беш баробари — 1 миллион 700 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.
Айни дамда бургутга Тошкент ҳайвонот боғида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Саломатлиги тўлиқ тиклангач, табиат бағрига қўйиб юборилади.
Маълумот учун, чўл бургути заиф, қисқариб бораётган тур сифатида Ўзбекистон Қизил китоби, ТМХИнинг Қизил рўйхати ва CITEC’нинг II иловасига киритилган. Овлаш тақиқланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мушуклар бизнинг “мёв” қилишимизга қандай муносабат билдиради?
Салим Абдувалиев бугун озодликка чиқди
Тошкентда Cobalt автомашинаси ёниб кетди
Ҳайдовчиларга тавсия: нима учун машинани курткада бошқариш хавфли?
Қойилмақом мажлис (ҳажвия)
Ҳеч қачон жаҳли чиқмаган одам
Тошкент вилоятида Mazda автомашинаси ёниб кетди
Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги воқеа тафсилотлари