Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани, «Иттифоқ» маҳалласида бўлиб, томорқа ва уй хўжаликлари билан танишди.
Қайд қилинишича, Сайхунобод томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш бўйича намунага айлантирилмоқда.
Давлат раҳбари намунавий томорқа ташкил этилган хонадонларни кириб кўрди. Жумладан, Рисолат Ғуломова хонадонининг 14 сотих томорқасида шу пайтгача томорқада сабзи, саримсоқ пиёз экилиб, ернинг ўттиз фоиз имкониятидан фойдаланилган. Ҳокимлик ва мутасадди ташкилотлар кўмагида томорқага олма ва ток кўчатлари, уларнинг орасига турли кўкатлар экилган. Бунга қўшимча товуқ, қуён, асалари ва соғин сигир боқиш йўлга қўйилган.
Давлат раҳбари шу ерда томорқа эгалари, маҳалла фаоллари билан суҳбатлашди.
«Халқимиз ўз ҳаётида сезиши учун ҳамма ишларни маҳаллада ташкил қилаяпмиз. Энди давлат идораларининг бутун имкониятларини ҳар бир кўчага, хонадонга олиб кирамиз. Масалан, маҳаллага бириктирилган банк маблағ бериш билан бирга одамларнинг дунёқарашини ҳам ўзгартиради. Мақсадимиз халқнинг даромадини ошириш, бой қилиш. Албатта, осон бўлмайди. Бу машаққатли меҳнат, тинимсиз изланиш, янги-янги ғоялар дегани. Лекин бажарса бўлади. Мезон битта - иқтисодий комплекс халқнинг дарди билан яшайди», деди президент.
Маҳалла фаоллари аҳоли, умуман, сайхунободликлар томорқадан бундай кенг фойдаланишга катта қизиқиш билдираётганини айтишди. Мутасаддилар бу тажрибани кенгайтиришга, томорқа эгаларига кўмаклашиб, маҳаллаларни ишсизликдан холи қилишга ваъда берди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мушуклар бизнинг “мёв” қилишимизга қандай муносабат билдиради?
Салим Абдувалиев бугун озодликка чиқди
Тошкентда Cobalt автомашинаси ёниб кетди
Ҳайдовчиларга тавсия: нима учун машинани курткада бошқариш хавфли?
Қойилмақом мажлис (ҳажвия)
Ҳеч қачон жаҳли чиқмаган одам
Тошкент вилоятида Mazda автомашинаси ёниб кетди
Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги воқеа тафсилотлари